Қурбон Турсунов техникум ёшлари билан мулоқот қилди
2026-04-02 13:55:00 / Янгиликлар

Мазкур ташаббус доирасида Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида бўлди. Ҳоким техникумда яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёнларининг ташкил этилиши, замонавий таълим услублари ҳамда ёшлар учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 2025–2026-ўқув йилида техникумнинг 1-курсига 804 нафар, 2-курсига эса 516 нафар ўқувчилар қабул қилинган. Ҳозирги кунда эса 368 нафар ўқувчига 60 нафар малакали педагог кадрлар томонидан сифатли таълим-тарбия бериб келинмоқда. Бу эса таълим муассасасида ўқув жараёнлари самарали ташкил этилганидан далолат беради. Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги томонидан Англия давлатининг “Пеарсон Эдуcатион Лимитед” ва “Германия тиббиёт академиясининг Глобагетте Cопcерт АГ” ўқув компаниялари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида “Ҳамширалик иши” ва “Даволаш иши” йўналишлари бўйича тизими жорий қилинган.
Шунингдек, "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви доирасида очиқ ва самимий мулоқот ташкил этилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва муаммолари тингланди. Ҳар бир мурожаат эътибор билан кўриб чиқилиб, тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда уларни ижобий ҳал этиш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Бундай учрашувлар ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш ва келажакда етук мутахассислар этиб вояга етишларига мустаҳкам замин яратишда муҳим ўрин тутади.









