"Гулчорбоғ" маҳалласида комплекс ривожланиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари ўрганилди
2026-04-01 18:55:00 / Янгиликлар

Мазкур маҳаллада бугунги кунда 6 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Хонадонлар сони 1220 тани, оилалар сони эса 1856 тани ташкил этади. Ҳудуднинг асосий ривожланиш драйвери сифатида қишлоқ хўжалиги, хусусан, ниҳолчилик ҳисобланади.
Ўрганиш давомида ҳудуднинг санитар ҳолати, муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва ободонлаштириш ишларининг бориши атрофлича ўрганилди. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартиришга қаратилган манзилли дастурлар ижроси таҳлил қилинди.
Шаҳар раҳбари томонидан масъулларга маҳалланинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ниҳолчиликни янада ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий инфратузилмани комплекс ривожлантириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Маҳалла фаоллари ва аҳоли билан ўтказилган мулоқот давомида уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш ҳамда ҳудудни барқарор ривожлантириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.









