"Ҳамид Олимжон" маҳалласида ҳунармандчилик анъаналари муносиб давом эттирилмоқда
2026-03-31 15:05:00 / Янгиликлар

Хусусан, маҳалланинг "Баҳор" кўчаси 16-уйида яшовчи ташаббускор фуқаро Шариф Нарзиев бугунги кунда ўзининг ҳалол меҳнати ва изланишлари билан маҳаллада ўрнак бўлиб келмоқда. У томонидан йўлга қўйилган тадбиркорлик фаолияти нафақат оилавий даромад манбаи, балки маҳалла аҳолиси учун ҳам барқарор иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шариф Нарзиев томонидан ташкил этилган ҳунармандчилик фаолияти доирасида қўлда тўқилган стол туллари ишлаб чиқарилиб, ушбу йўналишда 5 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. Ишчилар учун кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилиб, ўртача 100 минг сўм миқдорида кунлик даромад шакллантирилган бўлиб, бу уларнинг барқарор даромад манбаига эга бўлишига хизмат қилмоқда.
Мазкур фаолият миллий ҳунармандчилик анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш билан бир қаторда, аҳолининг бандлигини таъминлаш ҳамда турмуш даражасини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, маҳалла ҳоким ёрдамчиси Исматов Мустафо томонидан фуқароларни ушбу ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш ва уларни ишга жойлаштириш ишлари тизимли равишда йўлга қўйилган. Натижада, ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланиб, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кенг имкониятлар яратилмоқда.
Мазкур ташаббус маҳалла томонидан ўрганилиб, ижобий баҳоланди. Бу каби амалий лойиҳалар ҳудудда ижтимоий-иқтисодий фаолликни ошириб, аҳолининг фаровонлигини таъминлашга ҳамда бошқа фуқаролар учун ҳам самарали тажриба ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.




