Нақдсиз тўлов — тартиб ва шаффофлик кафолати
2026-03-30 16:30:00 / Янгиликлар

Мазкур йўналишда ўтказилаётган тушунтириш ишлари давомида тадбиркорлик субектларига нақд пулсиз тўлов тизимларининг афзалликлари, жумладан, молиявий шаффофликни таъминлаш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ҳамда солиқ интизомини мустаҳкамлашдаги ўрни батафсил изоҳланмоқда. Шунингдек, савдо шохобчаларида ПОС-терминаллар ва электрон тўлов воситаларидан самарали фойдаланиш, харидорларга қулайлик яратиш ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибларга риоя этиш юзасидан амалий тавсиялар берилмоқда.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан олиб борилаётган ушбу профилактик суҳбатлар нафақат тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, балки ҳудудларда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Бу каби тизимли чора-тадбирлар орқали Фармон талабларининг изчил ижроси таъминланиб, маҳаллаларда қонун устуворлиги ва молиявий интизомни мустаҳкамлашга эришилмоқда.







