Қурбон Турсунов Самарқанд кўчасида бўлди
2026-03-30 12:40:00 / Янгиликлар

Ушбу ўрганиш жараёнида ҳудуднинг ободонлаштириш ҳолати, шаҳарсозлик талабларига риоя этилиши, шунингдек, йўл инфратузилмасининг техник ва эстетик ҳолати атрофлича таҳлил қилинди.
Жумладан, кўча бўйлаб мавжуд ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, йўл ёқалари ва пиёдалар йўлакларини тартибга келтириш, замонавий шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқ равишда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, пиёдалар ва транспорт воситалари ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш, йўл белгилари ва йўл чизиқларини янгилаш, тунги ёритиш тизимини такомиллаштириш орқали ҳаракат хавфсизлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, ҳудудни комплекс ривожлантириш ҳамда аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.









