Бухоро шаҳар ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди
2026-03-16 21:05:00 / Янгиликлар
Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов бошчилигида навбатдаги йиғилиш ташкил этилди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шунингдек, шаҳар аҳамиятига эга корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда шаҳарда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари бирма бир муҳокама қилинди. Шу жумладан, кўчаларнинг тозалиги, яшил майдонларни кенгайтириш, кўп қаватли уйлар ва болалар майдончалари ободонлаштирилиши каби масалалар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, йиғилишда янги шаҳар ҳокимининг ўринбосари Азизжон Тўхтамишов жамоага таништирилди. У ўзининг иш тажрибаси ва шаҳар ривожига қўшадиган ҳиссаси билан таништирилиб, вазифасини амалга оширишга киришди.
Шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов йиғилиш якунида барча раҳбарларни белгиланган вазифаларни самарали ва сифатли бажаришга чақирди ҳамда келгусида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари жадаллаштирилишини таъкидлади.









