Бухоро шаҳрида "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризм ярмаркаси бўлиб ўтди
2026-03-16 11:15:00 / Янгиликлар

Тадбир доирасида ҳунармандчилик ва миллий сувенирлар маҳсулотлари ярмаркаси, ички туризм йўналишида фаолият юритувчи туроператорлар ҳамда корхона, ташкилотлар ҳамкорлигида “тадбиркор билан тадбиркор” (Б2Б) учрашувлар, “тадбиркор билан мижоз” (Б2C) механизмлари асосида учрашувлар, ички туризм соҳасида янги ҳамкорлар билан келишувларга эришиш, қолаверса, тажриба алмашиш амалиёти йўлга қўйилди.
100 га яқин туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субектлари, 50 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўзларининг туристик дастурлари ва тижорат таклифлари билан иштирок этди.
Тадбир доирасида Бухоронинг туризм салойиҳати тўғрисида тақдимот қилиниб, вилоятнинг туризм салоҳиятини намоён этувчи тарғибот воситалари кенг тарғиб этилди.
Бундан ташқари, миллий куй-қўшиқлар оҳангида фолклор жамоаларининг чиқишлари 1,5 минг нафарга яқин ташриф буюрган томошабин ҳамда сайёҳларга кўтаринки руҳ бағишлади.









