“Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи”
2026-02-20 10:10:00 / Янгиликлар
“Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида Бухоро шаҳар "Ҳамид Олимжон" маҳалласи еттилиги ҳамда ҳомийлар ташаббуси билан хайрия тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбир доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 100 дан ортиқ хонадонларга муборак ой муносабати билан 6 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Мазкур хайрия тадбири эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга байрам шукуҳини улашиш, жамиятда меҳр-оқибат ва ўзаро ғамхўрлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Рамазон ойининг асл моҳиятини ўзида мужассам этган бу каби эзгу ташаббуслар инсонлар қалбида эзгулик, шукроналик ва бирдамлик туйғуларини янада кучайтиради.
Эзгуликка йўғрилган хайрли ташаббуслар давом этмоқда.




