“Рамазон ойи” арзонлаштирилган ярмаркалари ташкил этилмоқда
2026-02-18 15:20:00 / Янгиликлар

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳоли учун қулай ва манфаатли савдо муҳитини яратиш мақсадида Бухоро шаҳридаги "Марказий деҳқон бозори" ҳамда "Тўқимачи деҳқон бозори" ҳудудларида “Рамазон ойи” арзонлаштирилган ярмаркалари ташкил этилди.
Ярмаркаларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари воситачиларсиз, бозор нархларидан арзон ва барқарор нархларда таклиф этилмоқда. Ушбу ташаббус Рамазон ойида аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш ҳамда бозор механизмларида сунъий нарх ошишининг олдини олишга хизмат қилади.
Шунингдек, “Рамазон ойи” арзонлаштирилган ярмаркалари доирасида савдо жараёнларининг шаффофлиги ва нарх-наво интизомига қатъий риоя этилиши таъминланмоқда. Савдо нуқталарида санитария-гигиена талаблари асосида тартиб ўрнатилиб, маҳсулотлар сифати ва нархларининг асосланганлиги мутасадди ташкилотлар томонидан доимий назоратга олинган.
Бундай ярмаркалар Рамазон ойининг муқаддас моҳиятига мос равишда саховат, меҳр-оқибат ва аҳоли манфаатларини устувор қўйиш тамойилларига хизмат қилмоқда.
