Қурбон Турсунов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
2026-02-17 19:30:00 / Янгиликлар

Қабул жараёнида жами 41 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Уларнинг 12 таси жойида ижобий ҳал этилиб, мурожаатчиларнинг муаммолари бўйича аниқ ва амалий ечимлар белгиланди. 7 та мурожаат юзасидан фуқароларга амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 22 та мурожаат эса белгиланган тартибда тегишли ташкилот ва мутасадди раҳбарлар ижросига йўналтирилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар асосан коммунал хизматлар сифати, моддий ёрдам ажратиш, уй-жойни хусусийлаштириш, солиқ мажбуриятлари ҳамда кадастр билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олди. Ҳар бир мурожаат бўйича масъуллар аниқ белгиланди ва уларнинг ижроси шахсий назоратга олинди.
Шаҳар ҳокими фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда адолат, қонун устуворлиги ва инсон манфаатлари устувор эканини алоҳида таъкидлаб, мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Бундай фуқаролар қабуллари аҳолининг муаммоларини бевосита жойида ҳал этиш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.
