Бухоро шаҳрида рўйхатга олиш жараёнлари давом этмоқда
2026-02-16 18:35:00 / Янгиликлар
Республикамиз ҳудудида 2026-йил 15-январдан 28-февралгача "Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш" жараёнлари 2 босқичда ўтказилиши белгиланган.

Дастлабки босқич (census.stat.uz сайти орқали онлине рўйхатдан ўтиш) 15-31-январ кунлари ўз ниҳоясига етган бўлиб, 4-февралдан бошлаб рўйхатга олиш жараёнларининг 2-босқичига старт берилди ва "маҳалла еттилиги" ходимлари аҳоли хонадонларига ташриф буюриб рўйхатга олиш сўровномасини тўлдиришда давом этишмоқда.
Ҳозирда шаҳримиз ҳудудидаги барча маҳаллаларда рўйхатга олиш жараёнлари қизғин давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар барчангиздан "Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхайга олиш" жараёнлари юзасидан хонадонингизга ташриф буюрувчи регистраторга тўлиқ ва тўғри маълумот тақдим қилишингизни сўраб қоламиз! Зеро бугун етказилган аниқ маълумот истиқболли келажак асосидир.
