Хотира ва қадрлаш – инсон қадрини улуғловчи муқаддас анъана
2026-02-14 10:15:00 / Янгиликлар

Хотира ва қадрлаш – инсон ақл-заковатининг бетакрор маънавий неъматлари, тирикликнинг азалий мезонларидир. Бу тушунчалар халқимизнинг асрлар давомида шаклланган қадриятлари, эзгу анъаналари билан уйғун ҳолда яшаб келмоқда.
Ўзбекистон “ВЕТЕРАН” жангчи-фахрийларини Афғонистондан олиб чиқилганлигининг 37 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳрида жойлашган Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими ташкил этилди. Тадбир давомида Ватан тинчлиги йўлида жонини фидо қилган юртдошларимиз хотираси чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан ёд этилди.
Шунингдек, ушбу сана муносабати билан вилоят мусиқали драма театрида мазмунан чуқур, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган спектакл намойиш этилди. Унда урушнинг оғир оқибатлари, тинчликнинг бебаҳо неъмат экани ва инсон қадрининг юксаклиги бадиий ифода орқали очиб берилди.
Бугунги кунда халқимиз, айниқса, ёшларимиз онг-у шуурида ўтганларни ёд этиш, тирикларни қадрлашдек инсоний фазилатлар тобора мустаҳкам қарор топмоқда. Зеро, инсон қадри улуғ, хотираси эса муқаддасдир.
