Бухоро шаҳрида қизлар ўртасида “Вазир кубоги” мусобақасинининг шаҳар босқичи ўтказилди.
2026-02-11 15:30:00 / Янгиликлар
Бухоро шаҳридаги “Умид” ўйингоҳида ўқувчи қизлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича "Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги" мусобақасининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Мазкур мусобақада шаҳардагии 7-11 синф ўқувчи қизлардан ташкил топган 16 та жамоа ғолиблик учун ўзаро куч синашишди.
Мусобақа якунида фахрли
1-ўринни 17-сон умумтаълим мактаби жамоаси.
2-ўринни 42-сон умумтаълим мактаби жамоаси.
3-ўринни 11-сон умумтаълим мактаби жамоаси эгаллашди.
Ғолиб жамоалар ҳамда уларнинг спортчилари диплом, медал ҳамда кубоклар билан тақдирланишди.


