Бухоро шаҳридаги маҳалла ва мактабларда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
2026-02-10 21:10:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш, низоли оилаларни яраштириш, ҳудудни видеокузатув камералари билан жиҳозлаш, шунингдек, илгари жиноят содир этган фуқароларнинг қайта жиноят йўлига ўтмаслиги юзасидан манзилли ишларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Шундан сўнг, ишчи гуруҳ аъзолари маҳалла кўчалари кўздан кечирилиб, фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борди.
Шунингдек, “Тўқимачи” МФЙ Алпомиш кўчаси 5/2-уй фаоли билан маълумотлар алмашинилиб, ободонлаштириш ишларини ташкиллаштириш ҳамда мазкур уйда ижара асосида яшовчи фуқаролар келиб жойлашганда тегишли идораларни хабардор қилиш бўйича профилактик тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, 21-умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчи қизлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда қизларни соғлом турмуш тарзига тайёрлаш, уларнинг жисмоний ва маънавий саломатлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, унинг инсон саломатлиги, оила ва жамият ҳаётига етказадиган зарари ҳамда қонунчиликда белгиланган жиноий жавобгарлик масалалари кенг ёритилди.
Мазкур тадбирда Бухоро шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари М. Умарова иштирок этиб, ўқувчи қизларни соғлом турмуш тарзига амал қилишга, ўз салоҳиятини ривожлантиришга ва жамиятда фаол бўлишга чорлади. Шунингдек, ёш авлод тарбиясида соғлом муҳитнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида ўқувчиларга мавзуга оид ахборотли видеоролик намойиш этилди, очиқ мулоқот ўтказилди ҳамда ёшлар соғлом ҳаёт тарзига амал қилиш ва зарарли одатлардан йироқ бўлишга даъват этилди.
