Рўйхатга олиш жараёни давом этмоқда
2026-02-10 14:35:00 / Янгиликлар

Бугун, 10-феврал куни Бухоро шаҳри ҳудудида ушбу умуммиллий тадбир кўтаринки руҳда давом этмоқда. Жараёнда ҳар бир ҳудуддаги "маҳалла еттилиги" аъзолари фаоллик намунасини намойиш этмоқда.
Хусусан, Бухоро шаҳрининг "Б.Нақшбанд" маҳалласи еттилиги ўз ишларига масъулият билан ёндашган ҳолда рўйхатга олиш жараёнларини ташкиллаштирмоқда. Ходимлар фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб рўйхатга олиш жараёнларининг 1-босқичида(онлайн жараён 15-31-январ кунлари бўлиб ўтган эди) иштирок этмаган фуқароларнинг фаол иштирокини таъминламоқда.
Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари! Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш фақат статистик маълумотлар тўплаш жараёни эмас. Ушбу жараён ҳар биримизнинг ўз ҳудудимиз ривожи учун қўшадиган ҳиссамиздир. Рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этинг ва хонадонингизга ташриф буюрадиган регистраторга тўлиқ ва тўғри маълумот тақдим қилишни унутманг!






