"Марказий деҳқон бозори" АЖ тўлиқ рақамлаштирилмоқда
2026-02-07 13:05:00 / Янгиликлар

Маълумот учун “Марказий Деҳқон бозори”да кириш ва чиқиш жойлари 4 тани, автотураргоҳ 6 тани ташкил қилади. Турғун (стационар) дўкон ва павильонлар сони 1600 тани, жумладан, буюм бозори 490 та, озик-овкат бозори 138 та, умумий овкатланиш шохобчалари 30 та, йул екаси 40 та ҳамда П М К 67 та мавжуд.
Ўрганиш жараёнида, савдо расталарида жорий этилаётган онлайн тўлов тизимлари, жумладан, банк ва тўлов сервислари орқали амалга оширилаётган QR-кодли стикер асосидаги нақдсиз тўлов воситаларини тарқатиш, ўрнатиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш жараёнлари кўздан кечирилди. Мазкур рақамли ечимлар орқали тўлов жараёнларида шаффофликни таъминлаш, яширин иқтисодиётининг олдини олиш, ҳисоб-китобларни соддалаштириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсад қилинган.
Шунингдек, бозор маъмурияти ва масъул ташкилотлар вакиллари билан суҳбат ўтказилиб, рақамлаштириш жараёнларида учраётган муаммолар, техник таъминот, интернет алоқаси сифатини яхшилаш, тадбиркорлар ва савдогарлар ўртасида рақамли молиявий саводхонликни ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада амалиётдаги тажрибаларни тизимли йўлга қўйиш ва фойдаланувчиларга тушунтириш ишларини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Бухоро шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Задаев ушбу илғор тажрибани шаҳар ҳудудидаги бошқа бозорлар ва савдо мажмуаларида ҳам жадал жорий этиш, нақдсиз тўлов инфратузилмасини кенгайтириш, рақамли хизматлар қамровини ошириш ҳамда белгиланган муддатларда жараёнларни тўлиқ якунлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди. Ушбу ишлар аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, замонавий рақамли иқтисодиёт талабларига мос муҳитни шакллантиришга хизмат қилиши қайд этилди.









