"Марказий деҳқон бозори"да “Рақамли бозор”ни шакллантириш жараёни ўрганилмоқда
2026-02-06 17:25:00 / Янгиликлар

Семинар давомида бугунги кунда рақамли бозор (дигитал маркет) глобал иқтисодиётнинг энг тез ривожланаётган йўналишларидан бири экани алоҳида таъкидланди. Шунга мос равишда интернет ва замонавий ахборот технологияларининг кенг жорий этилиши натижасида савдо-сотиқ, хизмат кўрсатиш ҳамда маркетинг жараёнлари босқичма-босқич анъанавий шаклдан рақамли муҳитга кўчиб бораётгани, шунингдек, электрон тижорат сайтлар, мобил иловалар, ижтимоий тармоқлар ҳамда онлайн тўлов тизимлари рақамли бозорнинг асосий таркибий қисмларини ташкил этиши қайд этилди.
Хусусан, "Марказий деҳқон бозори"да ушбу жараёнларнинг бугунги ҳолати таҳлил қилинди. Молия ва солиқ органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, бозорнинг барча савдо расталарини рақамли платформага киритиш ташкил этилди.







