Қурбон Турсунов техникум раҳбарлари билан учрашди
2026-02-02 16:30:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида касбий таълим тизимини такомиллаштириш, айниқса дуал таълимни ривожлантириш, таълим муассасалари билан ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 23-октябрдаги "Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори ижросини таъминлаш, ушбу қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, техникумларда замонавий меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш, талабаларнинг амалий кўникмаларини ошириш ва уларни иш билан таъминлаш механизмларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, дуал таълим модели доирасида таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан интеграциялаш, иш берувчиларнинг ўқув жараёнидаги иштирокини кенгайтириш ҳамда битирувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф ва ташаббуслар билдирилди. Учрашув якунида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.









