Маҳаллалар фаолияти сарҳисоб қилинмоқда
2026-01-28 18:35:00 / Янгиликлар

Йиғилишда шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, масъул ташкилот ва идоралар вакиллари, шунингдек, 65 та маҳалла еттилиги аъзолари иштирок этди. Тадбир давомида рўйхатга олиш ишларининг амалдаги ҳолати, мавжуд муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф этиш йўллари атрофлича муҳокама қилинди.
Қурбон Турсунов маҳалла еттилигининг аҳоли билан бевосита ишлашдаги муҳим ролини алоҳида таъкидлаб, рўйхатга олиш тадбирларини сифатли ва белгиланган муддатларда амалга оширишда уларнинг масъулияти катта эканини қайд этди.
Шунингдек, жараёнда аниқлик, шаффофлик ва фуқаролар билан самарали мулоқотни таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида барча масъулларга ҳамкорликни янада кучайтириш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини тизимли олиб бориш ҳамда рўйхатга олиш тадбирларининг юқори савияда ўтказилишини таъминлаш вазифалари белгилаб берилди.
Маҳаллада ишни тўғри ташкил қилгани, ободонлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш, ишчи ўринларини яратиш ва камбағлликни қисқартиришда фаоллиги учун "Мухтор Ашрафий" маҳалласи "еттилиги" шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномаси ва пул мукофоти билан тақдирланди.









