Совға ўз эгаларига топширилди
2026-01-27 17:30:00 / Янгиликлар
Миллий статистика қўмитаси томонидан аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари доирасида онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар ўртасида республика бўйлаб совринли танлов (рандом) усулида иккинчи ғолиб иштирокчи аниқланди.

Танлов натижаларига кўра, ҳар бир ҳудуддан биттадан ғолиб такидлаб ўтганимиздек тасодий (рандом) усулида аниқланди.
Бугун, 27-январ куни Бухоро шаҳри, Дўстлик МФЙда яшовчи Маҳмудова Зарина Икром қизи навбатдаги ғолиб сифатида танлаб олиниб ғолибга замонавий планшет ва эсдалик совғалари топширилди.
Кейинги ғолиб айнан сиз бўлишингиз мумкин!
Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари рўйхатга олиш сўровномасини тўлиқ ва тўғри тўлдириб совғаларни қўлга киритиш имкониятига эга бўлинг. census.stat.uz (https://census.stat.uz/auth) сайти орқали Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш сўровномасини онлине шаклда тўлдиринг ва ушбу тадбирда фаол иштирок этинг.
Ҳар бир тўғри маълумот ёрқин келажак учун мустаҳкам қадам!


