“Карвон” савдо комплексида тартиб ва ободонлаштириш ишлари кучайтирилмоқда
2026-01-14 17:30:00 / Янгиликлар

Маълумотларга кўра, “Карвон савдо комплекси” МЧЖда жами 8 та кириш-чиқиш жойи ҳамда 2 та автотураргоҳ мавжуд. Савдо мажмуасида жами 766 та турғун (стационар) дўкон ва павильонлар фаолият юритмоқда. Шундан 284 таси дўконлар, 522 таси павильонлар ҳисобланади. Шунингдек, мажмуа ҳудудида 12 та умумий овқатланиш шахобчаси, 10 та озиқ-овқат дўкони, 16 та маиший хизмат кўрсатувчи шахобча ҳамда 7 та заргарлик дўкони мавжуд.
Ўрганишлар жараёнида Қурбон Турсунов ободонлаштириш ишларининг ҳолати, савдо қоидаларига риоя этилиши, санитария талаблари ва хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, ноқонуний савдо нуқталарини бартараф этиш, кириш-чиқиш жойларини бўш ҳолда сақлаш ва автотураргоҳлардан самарали фойдаланиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Тадбиркорлар ва савдо субъектлари билан бўлиб ўтган мулоқотда харидорлар учун қулайликларни ошириш, савдо маданиятини юксалтириш ҳамда тартиб-интизомни таъминлаш устувор вазифа экани таъкидланди. Ободонлаштириш ва тартибга солиш ишлари белгиланган режа асосида изчил давом эттирилиши қайд этилди.









