Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2026-01-13 15:00:00 / Янгиликлар

Сессияда Бухоро шаҳрида 2025-йил давомида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати, Бухоро шаҳар Адлия бўлими томонидан норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2025-йил тўртинчи чораги давомида амалга оширилган ишлари, 2025-йил (12 ойлик) жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи, Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқейини янада мустаҳкамлаш ва муаммоларини ҳал этиш, гендер тенглигини таъминлаш борасида 2025-йил давомида амалга оширилган ишлар, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларининг 2025-йил фаолияти бўйича ахбороти, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025-йил 22-декабрдаги 284-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Мазкур масалалар юзасидан тегишли масъулларнинг ҳисобот ва ахборотлари тингланди. Бу борада депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.









