Бухоро шаҳрида янги шаҳарсозлик стандартини жорий этишда муҳим инвестицион шартнома имзоланди
2025-12-31 10:45:00 / Янгиликлар

"РОХ Гроуп" компанияси раисининг ўринбосари Тран Тҳи Мй Лоc хоним бошчилигидаги делегация вакиллари Бухоро шаҳрида бўлди. Бухоро шаҳри ҳамда Ветнам Республикасининг йирик инвестисион компанияси “РОХ Гроуп” ўртасида умумий қиймати 2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган инвестисион шартнома тузилди. Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов ҳамда "РОХ Гроуп" компаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Азиз Бурханов томонидан тарихий шартнома имзоланди. Ушбу келишув доирасида Бухоро шаҳрида янги шаҳарсозлик стандартлари асосида барпо этиладиган иккита йирик лойиҳага расман старт берилди. Мазкур инвестисион келишув доирасида “Неw Букҳара Cитй” ва “Неw Cентрал Букҳара” лойиҳалари амалга оширилади.
"РОХ Гроуп" томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳалар Бухоро шаҳри ва умумий минтақа ривожланиши ҳамда гуллаб-яшнашига катта ҳисса қўшиши кутилмоқда. Лойиҳалар ўзининг ноёб консепсияси, замонавий архитектура ечимлари ва комплекс ёндашуви билан шаҳар қиёфасини тубдан янгилашга хизмат қилади ҳамда Бухоронинг инвестисион ва туризм салоҳиятини янада оширади. Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида кўплаб имкониятлар яратилиб, маҳаллий аҳоли учун минглаб янги иш ўринлари пайдо бўлади. Бу эса аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадлар ўсишига ижобий таъсир кўрсатади.
Лойиҳалар доирасида муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаси, ободонлаштириш ишлари ва ижтимоий соҳа обектлари замонавий талаблар асосида ривожлантирилади. “Неw Букҳара Cитй” ва “Неw Cентрал Букҳара” лойиҳалари доирасида турар жой, ижтимоий, маданий ва дам олиш обектлари барпо этилиб, аҳоли учун қулай, хавфсиз ва замонавий яшаш муҳити яратилади. Бу эса фуқароларнинг умумий ҳаёт сифати ошишига хизмат қилади. Бундан ташқари, мазкур лойиҳалар хорижий сайёҳлар ҳамда қўшни вилоятлар аҳолиси ўртасида катта қизиқиш уйғотиб, туризм соҳасининг жадал ривожланишига, Бухоро шаҳрининг халқаро миқёсда танилиши ва нуфузи ошишига муносиб ҳисса қўшади.
Умуман олганда, "РОХ Гроуп" билан имзоланган ушбу инвестисион шартнома Бухоро шаҳрининг узоқ муддатли стратегик ривожланишида муҳим қадам бўлиб, янги шаҳарсозлик стандартларини жорий этиш ва замонавий урбанистик муҳитни шакллантиришга қаратилган.








