Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2025-12-29 15:50:00 / Янгиликлар

Сессияни халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Қурбон Турсунов бошқариб борди.
Сессия кун тартибидаги масалага мувофиқ, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Ҳамда ушбу лавозимга депутатларнинг якдил қарори билан Жонибек Матниёзов сайланди.
Шунингдек, Бухоро шаҳрини 2025-йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, “драйвер” лойиҳаларни амалга ошириш, аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича жорий йилнинг ўтган даври давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсуновнинг ҳисоботи ҳам тингланди. Сессияда шунингдек, Бухоро шаҳар бўйича 2026-йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коеффициентларни тасдиқлаш, Бухоро шаҳрининг 2026-йилги маҳаллий буджетини тасдиқлаш ва 2026-йилда Бухоро шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури, Бухоро шаҳар ҳокимининг қарорини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Масалалар юзасидан тегишли масъулларнинг ҳисобот ва ахборотлари тингланди.
Шунингдек, сессияда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Бу борада депутатларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.









