Қурбон Турсунов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
2025-12-27 14:30:00 / Янгиликлар
Хабар берганимиздек, бугун, 27-декабр куни аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов бошчилигида Бухоро шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида ўтказилган ушбу учрашувда тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этиб, фуқаролар билан очиқ мулоқот олиб бордилар.

Қабул давомида уй-жой таъминоти, кадастр, коммунал хизматлар, моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларда келиб тушган мурожаатлар батафсил кўриб чиқилди. Ҳар бир фуқарога индивидуал ёндашув асосида тушунтиришлар берилди, муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Жами 20 нафар фуқаронинг 32 та мурожаати тингланди. Шундан 8 тасига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди ва ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича масъул ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.









