“Ҳавзи-Нав” маҳалласида хотин-қизлар ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда
2025-12-26 17:00:00 / Янгиликлар

Маҳаллада ташаббускор ва меҳнацевар хотин-қизлар кўп бўлиб, Феруза Насриддинова шулар жумласидандир. У “Ишга марҳамат” мономарказининг тикувчилик йўналишида таҳсил олиб, ўз ҳунарига эга бўлди. Дастлаб субсидия асосида тикувчилик машинаси ва оверло ажратилиб, ўз хонадонида меҳнат фаолиятини бошлашига амалий кўмак кўрсатилди.
Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган аёлнинг ташаббуси қўллаб-қувватланиб, давлат томонидан 17 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Энг қувонарлиси, фаолият натижасида яна 3 нафар ишсиз хотин-қиз иш билан таъминланиб, доимий даромад манбаига эга бўлди.
Кредит маблағлари асосида фаолиятини янада кенгайтирган Феруза Насриддинова “WИЛДБЕРРИЕС” компанияси билан шартнома тузиб, эркаклар кўйлаклари, футболкалар ҳамда болалар пижамаларини тикишни йўлга қўйди. Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромад барқарор бўлиб, ишчиларга меҳнатига яраша муносиб иш ҳақи тўланмоқда. Бир ойда 500 тагача турли хил кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани унинг меҳнацеварлиги ва ҳунарининг самарасидир.
Биргина кўрсатилган эътибор ва қўллаб-қувватлаш натижасида маҳалладаги 4 нафар хотин-қиз оилавий фаровонликка эришиб, жамиятда муносиб ўрин эгалламоқда.






