"Шодлик" маҳалласида хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
2025-12-25 10:10:00 / Янгиликлар

Бухоро шаҳрининг Шодлик маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор Зарина Касимова ана шундай самарали ташаббус эгаларидан биридир. У уй шароитида уй пишириқлари тайёрлаш билан шуғулланиб, ушбу фаолиятни тадбиркорликка айлантиришга эришган.
Фаолиятини кенгайтириш мақсадида Зарина Касимовага 30 миллион сўм миқдорида кредит ажратилган. Натижада ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, ҳозирда 4 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. Улар барқарор даромад топиб, ўз оилаларининг моддий таъминотини яхшиламоқда.
Тадбиркор маҳсулотларни ўз уйида тайёрлаб, Бухоро шаҳрининг эски шаҳар ҳудудидаги маркетларга буюртма асосида етказиб беради. Уй шароитида йўлга қўйилган ушбу фаолият сифатли маҳсулотлар билан бозорни таъминлаш баробарида, маҳалла аҳолисининг бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Зарина Касимованинг фаолияти кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини ошириш мумкинлигининг ёрқин намунасидир


