"Фурқат" маҳалласида логопедл хизмати йўлга қўйилди
2025-12-24 12:40:00 / Янгиликлар

Ана шундай ташаббуслардан бирини Бухоро шаҳрининг "Фурқат" маҳалласи мисолида кўришимиз мумкин. Маҳаллада истиқомат қилувчи тадбиркор Нилуфар Шоҳназарова ташаббуси билан йўлга қўйилган логопедлик фаолияти қисқа вақт ичида ўз самарасини кўрсатмоқда. Тадбиркор ушбу йўналиш бўйича етарли билим ва тажрибага эга.
Фаолиятни ривожлантириш мақсадида давлат томонидан 33 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилган. Ижарага жой олиб, ташкил этилган марказда барча шарт-шароитлар мавжуд. Бугунги кунда нуқсонли болалар билан уларнинг нутқий ривожланиши, мулоқот кўникмаларини шакллантириш ҳамда ижтимоий мослашувига қаратилган индивидуал ва гуруҳ машғулотлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Ушбу хайрли ишнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, маҳалладаги 3 нафар ишсиз хотин-қизлар иш билан таъминланди. Малакали мутахассис Нилуфар Шоҳназарова хотин-қизларни бепул ўқув курсида ўқитиб соҳа сирларини ўргатди. Бугунги кунда улар ушбу марказда фаолият юритиб, муқим даромадга эга бўлмоқда.




