Саноат, таълим ва инновациялар йўлида ҳамкорлик
2025-12-23 19:05:00 / Янгиликлар

Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий, саноат ва илмий-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, замонавий технологияларни ўрганиш ҳамда уларни Бухоро вилояти иқтисодиёти ва саноатига татбиқ этиш имкониятларини баҳолашга қаратилган.
Ташриф дастури доирасида делегация аъзолари «ОмЗИТ» АЖ томонидан "ЛАВАРТ" бренди остида ишлаб чиқарилган ва “Газпромнефт-Cаталйтиc Сйстемс” АЖ обектларида муваффақиятли эксплуатация қилинаётган юқори технологик ускуналар фаолияти билан танишишди. Ушбу ташриф давомида ишлаб чиқариш жараёнлари, технологик ечимлар, энергия самарадорлиги ва саноат хавфсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, “Газпромнефт-Cаталйтиc Сйстемс” АЖ бош директори А.Чембулаев билан бўлиб ўтган учрашувда саноат кооперацияси, тажриба алмашинуви ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Делегациянинг навбатдаги манзили Омск давлат техника университети бўлди. Университет ректори Павел Корчагин билан ўтказилган учрашувда олий техник таълимни ривожлантириш, муҳандис кадрларини тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишлари ҳамда инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Шунингдек, томонлар ўртасида таълим ва фан соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, академик алмашинув ва қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама этилди. Ташриф доирасида делегация вакиллари Омск давлат техника университетининг муҳандислик маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.
Бугун шунингдек, «ОмЗИТ» АЖ бош директори А.Коваленко билан ўтказилган учрашувда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, технологияларни маҳаллийлаштириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва Бухорода ҳудудида қўшма ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Делегация вакилларининг Омск вилояти губернатори ва Омск вилояти ҳукумати раиси В.Хоценко билан мулоқоти бўлиб ўтди. Ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, саноат, таълим ва инновациялар соҳасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шерикликни йўлга қўйиш масалалари учрашув давомида муҳокама қилинди.
Мазкур ташриф Бухоро вилояти ва Омск вилояти ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, илғор технологияларни жорий этиш ҳамда ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.









