Феруз Ҳамроев ёшларнинг муаммоларини ўрганди
2025-12-16 16:35:00 / Янгиликлар
Бухоро шаҳар ҳокимининг ўринбосари Феруз Ҳамроев тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида Ёшлар марказида ижтимоий мослашувга муҳтож ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда жами 30 нафар ёш иштирок этди. Улардан 10 нафари ўз мурожаат ва таклифларини билдирди. Билдирилган масалалардан 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, қолган мурожаатлар эса тегишли ташкилотларга йўналтирилди.
Мулоқот давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касбга йўналтириш, жамиятга қайта мослашуви ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини самарали ҳал этиш ҳамда жамиятга мослашувини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.







