Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2025-12-12 16:30:00 / Янгиликлар

Сессияда Ўзбекистон Республикаси маҳаллалари уюшмаси Бухоро шаҳар бўлими томонидан 2025-йилнинг ўтган даври давомида амалга оширилган ишлар, Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни амалда тўланганлиги ҳамда улар бўйича солиқ қарздорлиги, Бухоро шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025-йил қўшимча манбаларини йўналтириш, Аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий, ташкилий- амалий ва инфратузилмавий муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари, Бухоро шаҳар уй-жой ва қурилиш бўлимида коррупсияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлигини ўрганиш якунлари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Масалалар юзасидан тегишли масъулларнинг ҳисобот ва ахборотлари тингланди.
Шунингдек, сессияда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Бу борада депутатларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.









