Қурбон Турсунов ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашди
2025-12-12 14:30:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида ҳар бир ёшнинг шахсий орзулари, қизиқишлари, касбий йўналиши ҳамда уларни ўйлантираётган муаммолар батафсил ўрганилди. Юртимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, амалий кўмак механизмлари, бандликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида атрофлича тушунтириш берилди.
Суҳбат жараёнида ёшлар ўз фикрларини эркин билдиришди, ўз олдиларига қўйган мақсадларини аниқ ифода этишди. Энг муҳими, улар учун шахсий қизиқиши ва салоҳиятига мос, истиқболи ёрқин иш ўринлари таклиф қилинди. Бу эса ёшлар учун нафақат бандлик, балки ўз-ўзини намоён қилиш имкониятини ҳам берди.
Бундай учрашувлар ёшларни қўллаб-қувватлашнинг самарали усули бўлиб, уларни жамиятдаги фаоллигини ошириш, мустаҳкам ҳаётий позиция шакллантириш, янги марралар сари илҳомлантиришда муҳим ўрин тутади.
Бундай ташаббуслар бугунги кун ёшларининг эртанги порлоқ ҳаёти учун мустаҳкам пойдевор яратади. Бу ўз навбатида янги ғоялар, катта мақсадлар ва реал имкониятларга йўл очади





