Бухорода уй меҳмонхоналарининг сони ортмоқда
2025-12-10 17:35:00 / Янгиликлар

Шу йўналишдаги энг самарали ташаббуслардан бири сифатида “Намозгоҳ” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган уй меҳмонхонасини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Тадбиркор Содиқ Ғайбуллоевнинг ташаббуси билан меҳмонхона фаолияти босқичма-босқич кенгайтирилиб, имкониятлар янада яхшиланди. Унга ажратилган 500 миллион сўмлик имтиёзли кредит ҳисобига шароитлар замон талабига мос равишда янгиланди. Бугунги кунда 60 ўринга мўлжалланган ушбу меҳмонхонада барча қулайликлар мавжуд бўлиб, бир кунлик нарх 120 минг сўмдан бошланади. Лойиҳанинг энг муҳим жиҳатларидан яна бири — маҳаллада янги иш ўринларининг яратилганидир. Меҳмонхона фаолияти туфайли 5 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланиб, уларга ойига 3 миллион сўмдан 5 миллион сўмгача маош тўланмоқда. Бу эса нафақат аҳолининг бандлигини оширмоқда, балки маҳалла иқтисодий ҳаётига катта ҳисса қўшмоқда.
Қолаверса, “Намозгоҳ” маҳалласида айнан шу меҳмонхона ягона уй-меҳмонхона сифатида фаолият юритаётгани унинг аҳамиятини янада оширади. Яралатилган қулайликлар, кўрсатилаётган эътиборли хизмат ва яратилган иш ўринлари маҳалланинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётига ижобий таъсир кўрсатиб, келгусида ҳам туризм салоҳияти тобора ошиб боришига замин яратмоқда.




