Отбозорлик Аслбек Мустафоев томорқадан яхшигина фойда кўрмоқда
2025-11-21 17:10:00 / Янгиликлар

У мактабни тамомлаганига кўп бўлмаган бўлса-да, ҳозирда олий таълимда ўқиш билан биргаликда ҳаракат ва меҳнатдан тўхтамаяпти. Уй ҳовлисидаги 10 сотих ер майдонида иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиб, ўз меҳнати билан барқарор даромад топмоқда.
Аслбекнинг иссиқхонаси йил давомида самарали ишлайди ва бир йилда 3 маротаба ҳосил олиш имконини беради. Ҳозирда иссиқхонада кўкат парваришланмоқда.
Иссиқхонада мавсумга қараб асосан помидор, бодринг ва турли кўкатлар етиштирилади. Бир мавсумда 5 тоннадан 10 тоннагача сифатли маҳсулот етиштириб, нафақат ўз маҳалласи ва шаҳар аҳолисини, балки пойтахтни ҳам сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда. Тадбиркорнинг ҳар бир мавсумдаги соф даромади ўртача 50 миллион сўмгачани ташкил этади.
Аслбек Мустафоев ўз фаолияти орқали нафақат оилавий фаровонлигини мустаҳкамлаб, балки маҳалласидаги ишсиз фуқароларни бандликини таъминлашга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Иссиқхонада 2 нафар доимий, мавсум даврида эса 4 нафар ишчи ишлайди. Уларга кунлик 150 минг сўмдан иш ҳақи тўланиши ёш тадбиркорнинг масъулият билан иш юритаётганидан далолатдир.





