Ҳунарли киши хор бўлмас
2025-11-19 13:10:00 / Янгиликлар

Шундай фидойи аёллардан бири — Нигина Воҳитова. Маҳалла кўмаги билан унга “Кўкалдош” мадрасасидан жой ажратилиши, иш бошлашига муҳим туртки бўлган . Бугунги кунда у турли хил тақинчоқлар, хусусан, тўй маросимлари учун нозик ишланган тилақошлар тайёрлаб, кўпчиликнинг эътиборига тушган. Нигина Воҳитова бир кунда 10 дан 30 тагача маҳсулот ишлаб чиқаради. Даромади эса мавсумга қараб 5 миллиондан 10 миллион сўмгача етади. Энг қувонарлиси, у йиллар давомида эгаллаган ҳунарини 5 нафар шогирдига ўргатиб, уларни мустақил фаолиятга ҳам йўналтириб келмоқда.
Маҳалладаги яна бир ташаббускор аёл — Нигора Яхяева. У ҳам “Кўкалдош” мадрасасидан жой олиб, тикувчилик фаолиятини йўлга қўйган. Бугунги кунда талабгир бўлган миллий либосларни тикиб, ўз мижозлар доирасига эга бўлган Нигора Яхяева 5 нафар шогирд билан ишламоқда. Унинг ойлик соф даромади 5 миллиондан 10 миллион сўмгача етади.
Тадбиркор аёллар Ҳунармандлар уюшмасининг фаол аъзолари бўлиб, якка тартибдаги тадбиркор сифатида ўз фаолиятини муваффақиятли давом эттириб келмоқда.
Уларнинг ҳар бир ютуғи сабр, тиришқоқлик, изланиш ва ҳунарга бўлган муҳаббат самарасидир. Энг эътиборлиси, “Уста–шогирд” анъанаси асосида ёшларга ҳунар сирларини матонат билан ўгатмоқда.




