Қурбон Турсунов "Иймонахон Нозима" корхонаcи фаолияти билан танишди
2025-11-13 17:20:00 / Янгиликлар

Бугун шаҳар ҳокими "Маҳмуд Таробий" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Ўтрор" кичик саноат зонасида жойлашган “Иймонахон Нозима” МЧЖ фаолияти билан танишди.
Мазкур корхона 2019-йилда ташкил этилган бўлиб, ташаббускор тадбиркор Камол Фазилов бошқаради. “Иймонахон Нозима” МЧЖ сут маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, асосан қаймоқ, сметана, кефир каби маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Асосан Бухоро бозорлари ва дўконларига тайёр маҳсулот етказиб беради.
Ҳозирги кунда корхонада 8 нафар ишчи ходим фаолият юритмоқда. 2025-йилнинг ўтган даври мобайнида жамият томонидан 435 миллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Қурбон Турсунов корхона раҳбари билан суҳбатлашиб, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш ва маҳсулот турларини кўпайтириш борасида ўз таклиф ва тавсияларини берди.









