“Кўкалдош” маҳалласида яна бир меҳмонхона фаолият бошлади
2025-11-12 11:10:00 / Янгиликлар

Шундай масканлардан бири — Бухоро шаҳар “Кўкалдош” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Самарқанд” кўчасида жойлашган “Сокин Палаcе” меҳмонхонасидир. Ташаббускор тадбиркор Дилфуза Жамилова раҳбарлигида фаолиятини бошлаган ушбу меҳмонхона қисқа вақт ичида кўплаб меҳмонларга сифатли хизмат кўрсатишга лгурди.
Замонавий талабларга жавоб берадиган, 30 меҳмон ўрнига мўлжалланган “Сокин Палаcе” меҳмонхонасининг умумий қиймати 1,5 миллиард сўмни ташкил этади. Энг қувонарлиси, ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 8 нафар ишсиз фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди. Бугунги кунда меҳмонхона ходимлари 2 миллиондан 4 миллион сўмгача ойлик маош олиб, ўз оилалари фаровонлигига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
“Сокин Палаcе” нафақат меҳмонлар учун қулай шароитлар яратган замонавий дам олиш маскани, балки Бухоро шаҳрида бандликни таъминлаш ва барқарор даромад манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Меҳмонларга самимий муносабат, чиройли хизмат кўрсатиш ва миллий меҳмондўстлик анъаналарининг уйғунлиги ушбу масканнинг энг катта ютуғи.





