Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
2025-11-06 15:15:00 / Янгиликлар

Байрам тадбирида шаҳар тиббиёт бирлашмаси, шифохоналар, поликлиникалар, тез тиббий ёрдам бўлимлари ва бошқа тиббиёт муассасалари вакиллари, соҳа фахрийлари ҳамда ёш мутахассислар иштирок этдилар.
Феруз Ҳамроей ўз чиқишида тиббиёт ходимларининг инсон саломатлигини асраш йўлидаги фидойилиги, юксак масъулияти ва халқимиз фаровонлигига қўшаётган ҳиссасини алоҳида эътироф этди.
“Бугун сизларнинг меҳнатингиз туфайли кўплаб инсонлар ҳаёти сақланмоқда, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида катта натижаларга эришилмоқда. Ҳар бир тиббиёт ходимининг шарафли ва масъулиятли меҳнати эътирофга лойиқ”, — деди шаҳар ҳокими ўринбосари ўз нутқида.
Тадбир давомида ўз касбига садоқат билан хизмат қилаётган, касбий маҳорати ва инсоний фазилатлари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган бир қатор тиббиёт ходимлари фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, тадбирда шаҳар маданият бўлими томонидан тайёрланган байрам консерт дастури намойиш этилиб, тиббиёт ходимларига кўтаринки кайфият улашилди.









