Ботир Зарипов Исроилнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гидеон Лустигни қабул қилди
2025-03-12 17:30:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда Исроил давлати билан ҳам тенгликка ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганлиги, илм-фан, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳасида ўзаро алоқаларнинг тобора ривож топиб бораётгани алоҳида қайд этилди.
Жаноб элчи савдо-иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида тўхталиб, самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди.
Учрашувда савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни жадаллаштириш имкониятлари муҳокама қилинди. Инвестиция, инновациялар, тиббиёт ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ботир Зарипов элчининг касбий тажрибаси Ўзбекистон ва Исроил муносабатларини янада юқори босқичга кўтаришга, жумладан, Бухорога ҳам инвестицияларни фаол киритишга хизмат қилишига умид билдирилди.
Ташриф доирасида Гидеон Лустиг “Мергантекс” , “Бухоро агокластер” пахта-тўқимачилик кластерларининг ишлаб чиқариш лойиҳалари, Бухоро давлат университети фаолияти билан ҳам танишди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати