Бухоро шаҳри: Зарафшонда Нигина Шарипова сингари ташаббускорлар бор
2025-03-10 20:10:00 / Янгиликлар

Уйма-уй юриб ўрганишларда мазкур тоифадаги оилаларнинг ишсиз ва ёрдамга мухтож аъзолари билан суҳбатлар ўтказиб, уларни лаёқатига қараб даромадли қилиш, ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатиш бўйича ҳар бир оила миқёсида якка тартибда, индивидуал режа тузиб, зарур чоралар кўрилаётгани мақсадга мувофиқдир. Буни биргина "Зарафшон" маҳалла фуқаролар йиғини мисолида кўришимиз мумкин.
Яратиб берилаётган шарт-шароитлардан унумли фойданган ҳолда ўз фаолиятини йўлга қўйган Наргиза Шарипова шу маҳалланинг Қаюм Муртазоев кўчасида истиқомат қилади. Ўтган йилларда ижтимоий муҳофазага олинган аёл ташаббус кўрсатиб, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида 17 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ва бизнес фаолияти учун жойига эга бўлганидан сўнг ишлари юришиб кетди. Банк сармояси аҳолига хизмат кўрсатиш йўналишидаги бизнес лойиҳага сафарбар этилгани самарасини берди.
Кичик цехида турли харидоргир пишириқлар, ширинлик ва салатлар тайёрлашни йўлга қўйган тадбиркор аёл бугунга келиб ўзи сингари ишсиз хотин-қизлардан 4 нафарининг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшмоқда. Нигина Шарипова бошчилигидаги жамоа меҳнатсеварлиги туфайли бир ойда ўртача 20 миллион сўмдан зиёд соф фойдага эришиб, моддий манфаат топмоқда. Эндиликда цех фаолиятини кенгайтириш, ишчилар сони ва маҳсулдорликни кўпайтириш чоралари кўрилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати