Волейбол: “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиб ва совриндорлари аниқланди
2025-03-03 09:30:00 / Янгиликлар

Мазкур фармойиш ижроси юзасидан Бухоро вилоят спорт бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда волейбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақаларнинг маҳаллалараро туман(шаҳар) босқичлари жорий йилнинг 20-21 февраль кунлари ўтказилди ҳамда мусобақаларда 14-30 ёшгача бўлган 5000 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштироки таъминланди.
Мусобақанинг вилоят босқичи 28 февраль-1-март кунлари Бухоро шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Мусобақада ҳар бир туман (шаҳар)ларда ғолиб бўлган 250 нафардан ортиқ ўғил ва қиз болалар қтнашишди.
Якуний натижаларга кўра, қизлар ўртасида Бухоро шаҳар жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Когон тумани, учинчи ўрин эса Шофиркон тумани жамоаларига насиб этди. Ўғил болалар ўртасида ҳам Бухоро шаҳар жамоаси биринчи ўринга эга чиқди. Пешкуликлар иккинчи, Қоракўл тумани жмоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндор жамоалар тантанали равишда медал ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати