Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича икки вилоят раҳбарлари ўртасида келишувлар имзоланди
2025-03-01 14:55:00 / Янгиликлар

Форум очилишида Бухоро вилояти вилояти ҳокими Ботир Зарипов ва Разавий Хуросон вилояти губернатори Ғуломҳусайн Музаффарий сўзга чиқиб, мазкур тадбирнинг аҳамияти ва ундан кутилаётган натижаларга тўхталишди.
Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатимизнинг Теҳрондаги элчихонаси, Савдо-саноат палатаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Эрон томони ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мазкур тадбир доирасида саноат, туризм, инновация, қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, дори-дармон ва фармацевтика, тўқимачилик, логистика ва муҳандислик соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Тадбир дастури доирасида инвестицияларни жалб қилишнинг энг истиқболли йўналишлари ҳамда устувор тармоқларда Бухоронинг инвестициявий салоҳияти ва тайёр лойиҳа таклифлари тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.
Ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни фаол жалб қилиш бўйича икки вилоят раҳбарлари ўртасида келишувлар имзоланди.
Шунингдек, Савдо-саноат палаталари ўртасида тенг манфаатли ҳамкорлик юзасидан келишиб олинди.
Эрон бизнес доиралари вакиллари ва Бухоро вилояти ишбилармонлари ўртасида “В2В” форматдаги музокаралар ҳам бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати