Ботир Зарипов Рўзимаматовлар оиласининг иссиқхоначилик тажрибасига юқори баҳо берди
2025-02-22 19:00:00 / Янгиликлар

Айни кунда Норгул Қурбонова оиласи билан астойдил ишлаб, даромад олаётган иссиқхонаси майдонини 7,5 сотихга кенгайтирган. Хонадонда яшовчилар бу иссиқхонада ўтган йил мобайнида помидор, бодринг, булғор қалампири, яна «тўқсонбости» усулидаги маҳсулотлар, кўкатлар етиштириб, яхшигина даромадга эришиб келишмоқда.
Жорий йилги мавсумда ўғли Аброр Рўзимаматов бошчилигида иссиқхонада 2 минг тупдан ортиқ "Бетис" навли помидор кўчати агротехник талаблар асосида парваришланди. Ҳозирда ҳосилни йиғиб сотиш ишлари бошланган. Оила бу йил 250 миллион сўм даромадга эришишни мақсад қилган.
Рўзимаматовлар иссиқхонасида йилига 3 марта ҳосилолиш тажрибаси пухта ўзлаштирилган. Нафақат помидор, ундан кейин бодринг, картошка, пиёз, турли кўкатлар етиштирилмоқда.
Ботир Зарипов оиланинг миришкорлигига, иссиқхоначилик тажрибасига юқори баҳо берди. Бу тажрибани маҳалла, қолаверса, туман миқёсида кенг оммалаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунга кўра вазифалар белгиланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати