Бухорода аҳолини камбағалликдан чиқариш, бандликни таъминлаш ва даромадни ошириш бўйича янги ташаббусга қўл урилмоқда
2025-01-28 21:50:00 / Янгиликлар
![Бухорода аҳолини камбағалликдан чиқариш, бандликни таъминлаш ва даромадни ошириш бўйича янги ташаббусга қўл урилмоқда](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F993b94bb-35dd-8fd6-b9bd-df69417b4451_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
— Даромадларимиз ортидан икки қизимизни орзу-ҳавас қилиб узатдик. Ҳозир ўғлимизни олийгоҳда ўқитяпмиз. Уй-жойимизни янгиладик, машина олдик. Хуллас, меҳнат қилиб кам бўлаётнимиз йўқ, — дейди Қизлархон опа.
Ҳозир иссиқхонада иш қизғин. Янги кўчатчилик мавсумига тайёргарлик бормоқда. Ерни ўғитга тўйинтириш ишлари олиб борилмоқда. Бунгдан ташқари, хонадонда 3 бош қорамол, 5 бош қўй-қўзи боқилмоқда.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов маҳалладаги ўрганишларини айни шу хонадондан бошлади. Шу ерда мазкур хонадон тажрибаси мисолида аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, бунда, имтиёзли кредитлар ҳисобига ихчам иссиқхоналар қуриб бериш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга зарур кўчатларни бепул тарқатиш, эҳтиёжига қараб одамларга қорамол бериш каби масалалар батафсил муҳоокама қилинди. Бу бўйича зарур вазифалар белгиланди.
Ўрганишлар давомида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича «хонадонбай» иш олиб борилди. Бунда ижтимоий реэстрда турган, ногиронлиги бор аҳоли вакиллари билан манзилли ишлаш, чет давлатларда юрган фуқароларни ватанга, оила бағрига қайтариш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватланиши ва кафолатли бандлиги таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Ботир Зарипов маҳалладаги ижтимоий реэестрда рўйхатда турган, камбағал фуқароларнинг ҳар бири билан суҳбатлашди. Уларнинг муаммоларига қулоқ тутди. Уларни ҳал қилиш чоралар изланди.
— «Хидрейли» мисолида вилоятда одамларни камбағалликдан чиқариш, ишсизликни кескин камайтириш бўйича янги тажриба яратилади. Бунда «маҳалла еттилиги», «маҳалла банкири» ва бошқа тузилмалар кучидан самарали фойдаланиш талаб этилади. Агар шу тузилмалар фидойилик кўрсатса, натижа бўлади, -деди Ботир Зарипов.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати