Хитой сафаридан сўнг: Бухорога инвестициялар ҳажми ошмоқда
2025-01-09 10:05:00 / Янгиликлар
Хусусан, жорий йил вилоятда 1 миллиард 300 миллион долларлик 607 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳаларга Хитой, Россия, Туркия, Германия, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Малайзия, Жанубий Корея каби мамлакатлар компаниялари инвестиция киритмоқда. Лойиҳалар қурилиш материаллари, электр техникаси, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат, фармацевтика, тиббиёт, кончилик, балиқчилик ва бошқа тармоқларни қамраб олган.
Айни кунларда ҳам хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда, янги лойиҳаларни ишга тушириш борасида амалий саъй-ҳаракат олиб борилмоқда. Хусусан, хитойлик ишбилармонлар билан ҳам иқтисодий ҳамкорлик тобора мустаҳкамланмоқда. Бунда Бухоро вилояти ва Хитой Халқ Республикаси провинциялари делегацияларининг мунтазам учрашиб туриши, ҳамкорликда бизнес-форумлар ўтказаётгани яхши самара бермоқда.
Жумладан, 2024 йилниниг 18-26-декабрь кунлари Бухоро вилояти делегация Хитой Халқ Республикасининг Гуандун, Хунан, Жиангсу, Шинжон провинцияларида навбатдаги хизмат сафарини амалга ошириб, республика раҳбарияти, қатор йирик идора вакиллари ҳамда компаниялар мутасаддилари билан музокаралар олиб борди.
Мазкур учрашувлар натижасида вилоятимиз инвестиция саноатидаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш истаги мавжуд 45 та компания билан 2,1 миллиард АҚШ долларига тенг 72 та лойиҳа портфели шакллантирилди. Ушбу компания раҳбарлари вилоятдаги инвестиция муҳити билан яқиндан танишиш мақсадида жорий йилнинг биринчи ярми даврида вилоятимизга келишни билдирдилар.
Бу борада амалга оширилаётган баъзи лойиҳаларга тўхталсак, Хитой Халқ Республикасининг «Цитонг Стоне Cомпанй» компанияси томонидан вилоятнинг Пешку туманида қиймати 20 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳага мувофиқ, гранит тошларини қайта ишлаш технологиясини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Шунга мувофиқ, хитойлик сармоядорлардан бир гуруҳи жорий йил 4 январь куни Бухоро вилоятида бўлиб, масуълияти чекланган жамияти шаклидаги «ХИН СИФАНГ СТОНE» корхонасини давлат рўйхатидан ўтказдилар.
Шунингдек, жорий йилнинг 2-4 январь кунлари Хитойнинг «Жиангсу Зҳуфенг Элеcтромечаниcал Течнологй Cо., Лтд.» компанияси раҳбарлари вилоятимизда бўлиб, Қоровулбозор туманидаги "БУХОРО РEАЛ МОТО" МЧЖ корхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Музокаралардан сўнг бу ҳудудда ўзаро ҳамкорликда қиймати 25 миллион АҚШ долларига тенг бўлган электро мототцикл ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича тен манфаатли келишувга эришилди.
Бундан ташқари, шу йилнинг 3-5 январь кунлари Хитойнинг «Анҳуи Cонч Cэмент Cомпанй Лимитед» компанияси вакиллари вилоятимизда бўлиб, Когон туманида қиймати 20 миллион АҚШ долларига тенг сендвич панелли дераза- ромлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш битимини имзоладилар.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати