Бутунжаҳон туризм куни
2024-09-26 / Воқеалар тақвими
Бу сана қарийб 45 йил муқаддам Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан белгиланган. Мақсад туризмни ривожлантириш, халқаро алоқалар ва ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Ҳар йили «Бутунжаҳон туризм куни» маълум бир мавзуга бағишланган бўлиб, 2023 йилда «Туризм ва яшил инвестициялар» мавзусига эътибор қаратилади. Бу мамлакатимизнинг туризм саноатида экологиянинг аҳамияти катта эканлигини ифодалайди.