Бухоролик тадбиркор аёллар Хитойдаги нуфузли халқаро форумда иштирок этмоқда
2026-05-22 11:05:00 / Янгиликлар
Шу йилнинг 20–22 май кунлари Хитойнинг Сиан шаҳридаги Халқаро конференция марказида “Ўзбекистон–Хитой III ҳудудлараро форуми бўлиб ўтмоқда. Форумда мамлакатимиз хотин-қизлар тадбиркорлиги ва фаоллиги алоҳида эътироф этилмоқда.

Хусусан, бу халқаро платформада Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Ҳафиза Артикова бошчилигидаги бухоролик бир гуруҳ етакчи ва лидер тадбиркор аёллар ҳам иштирок этмоқдалар.
Қайд қилинганидек, Ўзбекистон Хитойнинг Марказий Осиёда муҳим савдо-иқтисодий ҳамкори ҳисобланади.
Мамлакатимизда Хитой капитали иштирокида 3700 дан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда. Инфратузилма, саноат кооперatsiяси, қишлоқ хўжалиги, “яшил энергия” соҳаларида йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда Хитой капитали иштирокида 3700 дан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда. Инфратузилма, саноат кооперatsiяси, қишлоқ хўжалиги, “яшил энергия” соҳаларида йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Хитой Халқ Республикасининг Шенси провинцияси халқ ҳукумати, хорижий мамлакатлар билан дўстлик бўйича Бутунхитой халқ ассоциatsiяси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро йирик тадбир икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.
Форумнинг асосий мақсад-вазифалари ҳудудлараро ҳамкорлик, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри яқин алоқаларни ўрнатиш, инвестициявий шериклик, янги қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ва истиқболли инвестицияларни жалб қилишдир. Шу билан бирга, иқтисодий, бизнес ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга эътибор қаратилмоқда.
Халқаро нуфузли тадбирда давлатларимиз ўртасида кучга кирган визасиз тартиби икки мамлакат ишбилармонлари доирасида алоқаларни ривожлантириш ҳамда сайёҳлар оқимини янада оширишда муҳим ўрин тутиши, шунингдек, шаҳрида ўтказилган иккинчи ҳудудлараро форуми якунлари бўйича эришилган келишувлар ҳамда имзоланган ҳудудлараро битимлар ва тижорат шартномалари ўзаро муносабатларни ривожлантиришга ҳисса қўшиши таъкидланди. Учрашувда икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш, хусусан, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика, саноат кооперatsiяси, маданий-гуманитар ҳамда илм-фан соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Форумда делегaциямиз хитойлик инвесторлар билан хотин-қизлар масалалари бўйича, таълим, инновaция, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш соҳалари, шунингдек, мевани қайта ишлаш йўналишларини муҳокама қилиб, тармоқларга инвестиция киритишга доир бир қатор келишувларга эришмоқда.
Хизмат сафари давомида вакилларимиз хитойлик ҳамкасблари билан ўзаро тажриба алмашиш, Бухоронинг инвестициявий салоҳиятини намойиш этиш, қолаверса, хитойлик ҳамкорлар билан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўналишида янги келишувларга эришиши кўзда тутилган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати




