Бувайда туманида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.
2025-10-31 10:10:00 / Янгиликлар
Тадбирда Бувайда тумани прокурори Зиёвуддин Сулаймонов иштирок этиб, иқтидорли ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. У ёшларнинг фикр ва ташаббусларини тинглаб, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, эркин фикрлайдиган ва ташаббускор бўлишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Прокурор ёш ижодкорларнинг китобларини нашр этиш, уларни рағбатлантириш ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатишини билдирди.
Учрашувда туман ҳокимининг ўринбосари Ғайратжон Мамажонов, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, ёшлар етакчилари ҳамда иқтидорли ёшлар иштирок этдилар.
Бундай учрашувлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва раҳбарлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишга хизмат қилади.








