«Касаба уюшмалари ҳаракати – 120 йил: Бувайдалик тиббиёт ходимлари спорт мусобақаларида фаол иштирок этди»
2025-10-30 10:50:00 / Янгиликлар

Тадбир эрта тонгда юзлаб шифокор ва ҳамшираларнинг иштирокида “Соғлом ҳаёт сари — 5000 қадам” шиори остидаги юриш марафони билан бошланди. Шундан сўнг стол тенниси, шахмат-шашка, югуриш, волейбол ва футбол бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Тадбир давомида тиббиёт ходимларининг юқори кайфият ва спортга бўлган иштиёқи намоён бўлди. Мусобақа ғолиблари ҳамда фаол иштирок этганлар Касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тақдирлаш маросимида Бувайда тумани ҳокимининг ўринбосари Ғайратжон Мамажонов иштирок этиб, барча тиббиёт ходимларини байрам билан табриклади ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштиришда уларнинг фаоллигини юқори баҳолади.
Бундай тадбирлар тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом рақобат, жамоавийлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга хизмат қилмоқда.









