Бачқир маҳалласининг барча кўчалари асфальтланди
2025-09-23 10:05:00 / Янгиликлар
Бувайда тумани Бачқир маҳалласининг йўлсозлик ишлари муваффақиятли якунланди. Фидоийлар кўчасининг 300 метр узунликдаги асфальтланмаган қисми ҳомийлар кўмагида тўлиқ асфальтланди.

Шу билан, маҳалладаги барча кўчалар тўлиқ асфальт қопламага эга бўлди. Ушбу ташаббус фуқароларга қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имконини яратади.



